1

АҚШ генерали Самарқандни зиёрат қилди

ЖАМИЯТ 14.05.2018, 12:30
АҚШ генерали Самарқандни зиёрат қилди

Амалий ташриф билан мамлакатимизга келган АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони, генерал Жозеф Вотел 13 май куни Самарқанд шаҳрида бўлди. Бу ҳақда "Зарафшон" нашри хабар берди.

Меҳмон Самарқанд билан танишувни Амир Темур мақбарасидан бошлади. Бу ерда Амир Темур ва темурийлар даври тарихи, давлат бошқаруви ва маданияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шундан сўнг Регистон мажмуаси, Хўжа Дониёр мақбараси, Мирзо Улуғбек расадхонаси ва “Афросиёб” музейига саёҳат уюштирилди.

- Самарқанднинг замонавийлик билан уйғун тарихий қиёфасини сақлаб қолиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳсинга сазовор, - деди АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони, генерал Жозеф Вотел. - Самарқанднинг мусаффо ҳавоси, обод ва кўркамлиги ҳар қандай кишини ўзига ром этади. Амир Темур ва унинг авлодлари мангу қўним топган маскан менда катта таассурот қолдирди. Шундай буюк сулола тарихи ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлганимдан хурсандман. Умуман, Самарқандга саёҳатимдан бир олам таассурот олдим.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1