1

ЙҲХБ инспекторлари пиёдаларга маъмурий чора кўришни бошлади

ЖАМИЯТ 14.05.2018, 13:07
ЙҲХБ инспекторлари пиёдаларга маъмурий чора кўришни бошлади

Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ЙҲХБ томонидан ҳар пайшанба куни жиноятчиликка қарши кураш ва профилактика куни тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Асосий эътибор пиёдалар, болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, уларнинг серқатнов йўллар, чорраҳалардан ўтишда белгиланган жойлардан юришини назорат қилишга қаратилган.

Шу мақсадда вилоятда “Диққат болалар!” ва “Диққат пиёда!” профилактик тадбирлари ўтказилди.

Транспорт воситаси серқатнов йўлларга яқин жойлашган таълим муассасалари қаршисида йўл патруль хизмати инспекторлари пиёдалар ўтиш жойларига бириктирилиб, ҳаракат хафвсизлигини таъминлаш билан бир қаторда, ўқувчиларга йўл ҳаракати қоидалари тўғрисида тушунчалар берилди.

Тадбирлар давомида жами 135 дан ортиқ суҳбатлар ўтказилди. Қоидабузарлик содир этган пиёдалар аниқланди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 138-моддаси талабларини бузган 187 пиёдага нисбатан маъмурий чора кўриш белгиланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1