Хабарингиз бор, Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти негизида Самарқанд ветеринария медицинаси институтини ташкил этилган эди. Институтга ректор тайинланди, деб хабар берди ЎзА .
Ушбу вазифага 1958 йилда Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида туғилган, шу пайтгача Россиядаги Москва вилояти давлат университети химия-биология факультети декани вазифасида фаолият кўрсатган Юнусов Худойназар Бекназарович тайинланди.
Худойназар Юнусов биология фанлари доктори, профессор ҳисобланади.






