АсосийJamiyat

“Тошкент – Хўжанд - Тошкент” йўналишидаги илк тақдимот рейси йўлга чиқди

'“Тошкент – Хўжанд - Тошкент” йўналишидаги илк тақдимот рейси йўлга чиқди'ning rasmi

Бугундан бошлаб Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида мунтазам автобус қатновлари қайта тикланди. Мазкур қатновлар 1992 йилда тўхтатилган эди.

“Тошкент – Хўжанд - Тошкент” йўналишидаги илк тақдимот рейси 15 май куни Тошкент вақти билан соат 8:30да “Тошкент” автовокзалидан йўлга чиқди”, - деб ёзилади "Халқ сўзи" хабарида.

Мазкур йўналиш масофаси 174 километрга тенг.

Хабарингиз бор, январь ойида Ўзбекистон ва Қозоғистон, май ойидан Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги автобус қатновлари янгиланган эди.

    Бошқа янгиликлар