АсосийJamiyat

Миллий авикомпания "Кичик ҳаж" мавсумида Жиддага 14та қатновни амалга оширади

'Миллий авикомпания "Кичик ҳаж" мавсумида Жиддага 14та қатновни амалга оширади 'ning rasmi

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси 31 майдан 17 июнга қадар Тошкент-Жидда-Тошкент йўналишида жами 14та қатновни амалга оширади. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда билдирилишича, "Кичик ҳаж"ни амалга оширишни истаган 1546 нафар ўзбекистонликлар Миллий авиакомпаниянинг Boeing-767 самолётларидан белгиланган манзилга етиб олишда фойдаланадилар.

Ушбу дастурни муваффақиятли амалга ошириш учун авиакомпания мутахассислари зиёратчиларга қулай шарт-шароит яратиш ва юқори даражадаги сервис хизматларини кўрсатиш учун бор имкониятларини ишга солишлари айтилмоқда.

    Бошқа янгиликлар