1

​Яна бир мактаб кутубхонасига 200га яқин китоб тақдим этилди

ЖАМИЯТ 15.05.2018, 16:26
​Яна бир мактаб кутубхонасига 200га яқин китоб тақдим этилди

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан Наманган вилоятида ўтказилаётган "Китобхонлик кунлари" доирасида Норин тумани 28-умумтаълим мактабида ёшлар ўртасида китоб ва китобхонликни кенг тарғиб қилишга бағишланган байрам тадбирида Агентлик томонидан мактаб кутубхонасига 200га яқин бадиий адабиётлар тақдим этилди.

Тадбирда иқтидорли ўқувчилар томонидан Навоий, Зулфия, Муҳаммад Юсуф, Машраб каби ижодкорлар асарларидан наъмуналар айтиб, миннатдорчиликларини изҳор этди.

Кутубхона фонди ҳар бир ўқувчига 4та бадиий китоб натижасига эришди. Мактабда ташкил этилган «Йилнинг энг китобхон ўқувчиси» номинацияси ғолиби 10-синф ўқувчиси Муаззам Азимжонова, «Йилнинг энг яхши кутубхонаси» номинацияси ғолиби 9-синф жамоаси ва бошқа йўналишлар ғолибларига китоблар ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1