1

Бухорода ўз уйида фоҳишахона ташкил қилган аёл жиноий жавобгарликка тортилди

ЖИНОЯТ 15.05.2018, 20:13
Бухорода ўз уйида фоҳишахона ташкил қилган аёл жиноий жавобгарликка тортилди

Бухоро шахар ИИБ ходимлари томонидан шахар ҳудудда олиб борилган профилактик тадбирлар давомида ўз уйида фоҳишахона ташкил қилган қўшмачи аёл қилмиши ошкор этилди.

"1986 йилда туғилган Д. Ю. ғаразли ва бошқа паст ниятларда бойлик орттириш мақсадида ўзи яшайдиган уйда, бирга яшаб келаётган 19 ёшли қиз Ч.Б.га 1988 йилда туғилган Жондор туманида яшовчи Ж. К.ни ўзаро жинсий алоқада бўлишлари учун 40.000 сўм пул эвазига шароит яратиб бериб, фоҳишахона ташкил қилганлиги аниқланган", - дейилган Бухоро ИИБ хабарида.

Ушбу ҳолат юзасидан Д.Ю.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1