АсосийJamiyat

Жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси тасдиқланди

'Жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси тасдиқланди'ning rasmi

2018-йил 14-май куни Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.

Унга кўра:

- “Электрон жиноят иши” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган жиноят ишларини юритиш тартиби босқичма-босқич рақамлаштирилади (амалга оширилади);

- 2018 йил 1 декабрга қадар Тошкент шаҳрининг Яккасарой ва Миробод туманларида “Электрон жиноят иши” дастлабки лойиҳаси амалга киритилади;

- 2019 йил 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси асосида Жиноят кодекси ва Жиноят-процессуал кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳаларини киритилади.

    Бошқа янгиликлар