1

Диний экстремизм рўйхатидан чиқарилган оилага имтиёзли равишда уй олиш тавсия қилинди

ЖАМИЯТ 16.05.2018, 14:54
Диний экстремизм рўйхатидан чиқарилган оилага имтиёзли равишда уй олиш тавсия қилинди

Бугун Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Шуҳрат Турдиқуловнинг "Янгибоғ" маҳалласида яшовчи оила аъзолари диний экстремизмга аралашуви айблови бўлган нуроний хонадонига ташриф буюрди, деб хабар берди ЎзА.

"Нуронийнинг ўғли диний экстремизмга алоқадорлиги боис 19 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган эди. Ҳоким ўринбосари уларнинг оиласи рўйхатдан чиқарилганини, энди уларни ҳеч ким безовта қилмаслигини маълум қилди", - дейилган хабарда.

Шунингдек, Ш.Турдиқулов мулоқотлар давомида оилани бир уйда сиқилиб қолганини англади ва Сергели туманида янги қурилаётган уйлардан имтиёзли равишда уй олишларини тавсия қилди.

Нуронийга ногиронлар аравачани, ҳамда совғалар топширилди.

photo5467447970459920597.jpg

Ҳоким ўринбосари шу маҳаллада яшовчи, айни пайтда қидирувда бўлган фуқаролар билан ҳам қизиқди.

Агар ўз айбларига иқрор бўлиб, сидқидилдан кечирим сўраб келган шундай фуқаролар авф этилиши борасида тушунтирди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1