Украина президенти маъмурияти Россия билан дипломатик муносабатларни тўхтатиши мумкин, дея хабар беради ИТАР-ТАСС.
Бу ҳақда Украина президенти маъмурияти раҳбари ўринбосари Валерий Чалий маълум қилган.
“Украина ҳукумати ушбу масалани, шунингдек, бу қадам оқибатларини ўрганиб чиқмоқда”,-деди маъмурият вакили.





