АсосийJamiyat

Президент Малаковга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвонини топширди (фото)

'Президент Малаковга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвонини топширди (фото)'ning rasmi

Ўзбекистон делегациясининг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи муносабати билан “Виллард интерконтинентал” меҳмонхонасида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда яна бир эътиборли воқеа бўлди: кўп йиллик самарали ижоди, ўзбек мақом санъатини ривожлантириш, халқимизнинг бой маданий меросини дунёда тарғиб этишга қўшган ҳиссаси учун мақом ансамблининг собиқ хонандаси Изро Ашерович Малаковга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилгани эълон қилинди. Изро Малаков юксак эътибори ва қадрдон ўзбек халқининг унвони учун Президентимизга миннатдорлик билдирди.#UZBUSA2018

    Бошқа янгиликлар