Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳар, Жомбой, Пахтачи ва Пастдарғом туманларидан бошқа барча туман ва шаҳарларида хотин-қизлар қўмиталари раислари алмашди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 апрель куни Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Ғафурова лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Ҳамротош Шодиева ушбу вазифани бажарувчи этиб сайланган эди.






