1

Коллеж ўқувчисининг жиноят содир этишига нима сабаб бўлди?

ЖИНОЯТ 17.05.2018, 15:38
Коллеж ўқувчисининг жиноят содир этишига нима сабаб бўлди?

Жорий йилнинг 9 май куни ўртада келиб чиққан жанжал туфайли коллеж ўқувчиси К.Саломов қўшниси С.Азимовга ошхона пичоғи билан қасддан оғир шикаст етказиш жиноятини содир этди.

Қуйи Чирчиқ тумани транспорт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида ички ишлар органлари ходимлари, таълим муассасалари раҳбарлари, имом-хатиб ва маҳаллалар фаоллари иштирокида ушбу жиноятнинг муҳокамаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Коллеж ўқувчиси К.Саломов қўшниси С.Азимов ўртасида аввалдан ўзаро келишмовчиликлар бўлгани учун маҳалла фаоллари ва профилактика инспектори томонидан бир неча маротаба профилактик суҳбатлар ўтказилган. Бироқ шунга қарамай ўртада яна келиб чиққан жанжал оқибати нохуш ҳолат билан тугаган.

Муҳокамада бу каби ҳуқуқбузарликларнинг ўз вақтида олдини олиш, бу борада таълим муассасалари ҳамда ички ишлар органлари ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш, ота-оналар масъулиятини ошириш юзасидан фикр алмашилди. Профилактика инспекторлари томонидан юқоридаги каби жиноятлар қандай оқибатларга олиб келаётгани ҳаётий мисоллар орқали тушунтирилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1