“Угом-Чотқол давлат биосфера разерватини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали.
Қарорга мувофиқ:
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон, ва Паркент туманлари ҳудудларида умумий майдони 42952,81 гектар Угом-Чотқол давлат биосфера резервати ташкил этилди;
биосфера резервати “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ юритувида бўлиши ҳамда унинг қўриқлаш ходимлари тегишли ҳуқуқлар ва имтиёзлар берилган ҳолда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича давлат инспекторларига тенглаштирилиши белгиланди.






