АсосийJamiyat

Самарқандда автобусларда тўлов учун пластик карталар жорий этиляпти

'Самарқандда автобусларда тўлов учун пластик карталар жорий этиляпти'ning rasmi

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Самарқанд шаҳридаги автобусларда янги тўлов тури йўлга қўйилди, деб хабар бермоқда вилоят нашри.

Бунда манзилига етган йўловчи автобус эшиги олдига ўрнатилган “Валидаторы” махсус аппаратига пластик картасини текизиб, тушиб кетаверади.

"Ҳозирча 6, 12, 14, 32, 41, 61, 67, 71-йўналишларида қатновчи 70 та автобусда синов тариқасида йўл кира махсус пластик карта орқали тўланмоқда", – дейди Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги вилоят бошқармаси мутахассиси Фарход Норқораев.

Махсус пластик карталар Самарқанд шаҳридаги жетон сотиш шохобчаларида сотилмоқда.

Ушбу пластик картага аввалдан пул ўтказиш лозим бўлади.

    Бошқа янгиликлар