1

Қулаган самолёт йўловчиси ҳалокатни тахмин қилган (ФОТО)

ДУНЁ 18.07.2014, 12:51
Қулаган самолёт йўловчиси ҳалокатни тахмин қилган (ФОТО)

Украина шарқида ҳалокатга учраган самолётда парвоз қилган Голландия фуқароси Boeing’ни ҳавога кўтарилмасидан аввал суратга олиб, фейсбукдаги саҳифага жойлаган ҳамда суратга ҳалокатни тахмин қилувчи изоҳ қолдирган, деб ёзади Daily Mail нашри.  

Голландия шимолидаги Волендам қишлоғида яшовчи Кор Пан самолёт учишидан бир неча дақиқа аввал фейсбукдаги саҳифасида лайнер суратини жойлади ва унга қуйидаги сўзларни ёзиб қолдирди: “Агар у йўқ бўлиб қолса, у мана бундай кўришда бўлади”.

Ўзи билмаган ҳолда башорат қилган Кор самолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлди...
Голландиялик йўловчи ушбу хабарни жорий йили 8 март куни йўқолган Bоeing 777-200 самолёти билан бўлган воқеани назарда тутган ҳолда қолдирган.  

Кор Паннинг дўстлари аввалига унга оқ йўл, яхши парвоз тилашган. Сўнгра эса сурат остида таъзия билдирилган изоҳлар пайдо бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, Малайзия авиакомпаниясига қарашли самолёт 8 март куни парвозга чиққанидан икки соат ўтгач, сирли тарзда ғойиб бўлган. Лайнер бортида 227 йўловчи ҳамда 12 нафар экипаж аъзоси бўлган.

Кор Пан учган Malaysia Airlines авиакомпанияси самолёти эса Пайшанба куни Украинанинг Донецк вилоятига қулади. Лайнер бортида 298 киши бўлган. Ушбу авиаҳалокатдан ҳеч ким омон қолмади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1