1

Кекса кишига йўл бермаган 15та ҳайдовчи жаримага тортилади (видео)

ЖАМИЯТ 19.05.2018, 11:05
Кекса кишига йўл бермаган 15та ҳайдовчи жаримага тортилади (видео)

Бугун 18 май куни ижтимоий тармоқларда фойдаланувчи “Антон Кудрявсев” томонидан Байналминал кўчасида тасвирга олинган видео тарқатилган. Тасвирда 15та автомобил ҳайдовчиларининг пиёдалар йўлагидан ўтмоқчи бўлган кекса кишига йўл бермай ўтиб кетганлигини кўриш мумкин.

Ушбу қоидабузарларга қарши маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-модда 1-қисми билан қонуний чора кўриш мақсадида видеотасвир Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБга тақдим этилди.

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мултимедиа марказининг хабарига кўра, шу куни соат 20.00га қадар пиёдага йўл бермаган 3 нафар қоидабузарга қарши баённомалар расмийлаштирилди. Яна 12 нафар ҳайдовчини аниқлаш ишлари давом этмоқда.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1