1

Тошкентда 7 кунлик чақалоғини 4 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

ЖИНОЯТ 19.05.2018, 11:58
Тошкентда 7 кунлик чақалоғини 4 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ ва Бош прокуратура ходимлари 7 кунлик чақалоғини 4 минг АҚШ доллари эвазига сотмоқчи бўлган аёлни қўлга олди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент шаҳар ИИББга пойтахт ҳудудида аёл киши ўзининг шу йил 5 май куни дунёга келган қиз фарзандини сотиш учун мижоз қидираётгани ҳақидаги хабар келиб тушган. Мазкур маълумот асосида Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят-қидирув бошқармаси Иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими ҳамда Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятлар ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида тезкор тадбир режаси ишлаб чиқилди. Ушбу тезкор тадбир давомида Тошкент вилоятида туғилган 23 ёшли Хайринисо (исми ўзгартирилган) қўлга олинди.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси билан («одам савдоси») жиноят иши қўзғатилди. Она ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинди, чақалоқ меҳрибонлик уйига жойлаштирилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1