1

Ҳеч қаерда ишламаган шахслар ҳам пенсияга чиқиши мумкинми. Чиқа олса неча ёшдан чиқиши керак?

ЖАМИЯТ 19.05.2018, 14:27
Ҳеч қаерда ишламаган шахслар ҳам пенсияга чиқиши мумкинми. Чиқа олса неча ёшдан чиқиши керак?

Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунига асосан иш стажига эга бўлмаган фуқаролар ва уларнинг оилалари давлат пенсиялари олиш ҳуқуқига эга эмаслар.

Уларнинг ижтимоий таъминланиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида хабар бермоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарори билан тасдиқланган Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга асосан иш стажига эга бўлмаган шахсга ёшга доир нафақа меҳнатга лаёқатли вояга етган фарзандлари, қариндошлари ёки Оила кодексига мувофиқ уларни таъминлашга мажбур бўлган бошқа шахслар бўлмаган тақдирда тайинланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1