1

Жазоир телевиденияси рамазон ойида Ўзбекистон ҳақида кўрсатувларни эфирга узатади

ЖАМИЯТ 19.05.2018, 14:56
Жазоир телевиденияси рамазон ойида Ўзбекистон ҳақида кўрсатувларни эфирга узатади

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси таклифига биноан Жазоир Республикасининг “El Djazairia One” телеканали ижодкорлари ўлкамизнинг зиёрат туризми борасидаги салоҳиятини ёритиш мақсадида шу йилнинг Май ойи бошида Ўзбекистонга ташриф буюришган эди.

Меҳмонлар икки ҳафта мобайнида Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива каби шаҳарларда бўлиб, юртимизнинг диққатга сазовор ерлари, тарихий обидаларимиз, бой маданиятимиз, миллий ҳунармандчилигимиз анаъаналари ва ўзбек халқи ҳаёти ҳамда ҳақида катта қизиқиш ва эътибор билан кўрсатувлар суратга олишган эди.

Ижодкорларнинг яқинда Ўзбекистон мусулмонлар идорасига берган хабарларига кўра, ана шу кўрсатувлар тайёр бўлган ва Ўзбекистон ҳақидаги туркум дастурлар Рамазон ойи туҳфаси сифатида Жазоир Республикасининг El Djazairia One телеканалида ҳар куни эфирга узатилади. Энг қизиғи, улар Ўзбекистонга келишдан аввал Индонезия Республикасида бўлиб, худди шу йўналишда кўрсатувлар тайёрлашган, бироқ аввал Ўзбекистон жавоҳирлари ҳақидаги кўрсатувларни эфирга беришни маъқул кўрганликларини айтишди.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1