АсосийJinoyat

Бухорода тилла тақинчоқларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган фолбин қўлга олинди

'Бухорода тилла тақинчоқларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган фолбин қўлга олинди'ning rasmi

Бухорода 700 АҚШ доллари ва тилла тақинчоқларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган фолбин қўлга олинди, деб хабар бермоқда Бухоро ИИБ.

"Бухоро туман ИИБга, Бухоро туманида яшовчи, 1964 йилда туғилган Р.Усмонова ариза билан мурожаат қилиб, 2017 йил 14 октябрь куни Қашқадарё вилояти, Касби тумани, Хўжа Хайрон қишлоғида яшовчи, 1973 йилда туғилган Расулова Нилуфар Аҳроровна, Р.Усмонованинг уйига келиб, уни алдаб ишончини суиистеъмол қилиб, унга уйига дуо (жоду) ўқилганлигини, ўқиб дуони олиб ташлашини айтиб, унинг 200 АҚШ долларини, бир дона аёллар тилла узугини ва 2017 йил 01 ноябрь куни 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга қиритиб, фирибгарлик жиноятини содир қилганлиги ошкор қилинди", - дейилган хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Расулова Нилуфар Аҳроровнага нисбатан 2018 йил 18 май куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб ,тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар