Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг огоҳлантиришича, сел хавфи ҳамон сақланиб қолмоқда.
«20-22 май кунлари Республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши ҳавфи мавжуд», - дейилади вазирлик тарқатган хабарда.
Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳоли эҳтиёт чораларини кўриши ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда, ФВВнинг (+99871) 147-10-50 «Тезкор рақам»ига мурожаат этиши сўралган.






