АсосийJamiyat

Ўзбекистонда илк маротаба болалар паради ўтказилди

'Ўзбекистонда илк маротаба болалар паради ўтказилди'ning rasmi

Эртанги кунини ўйлаган ҳар бир миллат ёки жамият борки, ўзининг ёш авлодига эътибор қаратади. Бинобарин дунё халқлари орасида болажонлиги билан эътироф этиладиган Ўзбекистон ҳам бу борада салмоқли ишларни амалга оширмоқда. Шу жумладан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва “Камалак” болалар ташкилоти Сардорларининг “Ватан, дўстлик ва бахтли болалик учун!” шиори остидаги XVII Анжумани ташкил этилаётгани ҳам юқоридаги фикримизнинг тасдиғидир. Анъанага мувофиқ бу йилги Сардорлар анжумани Қашқадарё вилоятида жойлашган “Лочин” болалар дам олиш оромгоҳида ташкил этилмоқда. Жорий йилнинг 19-24-май кунлари ташкил этиладиган анжуманга катта тараддуд кўрилган. “Лочин”да 90 нафарга яқин тажрибали тренерлар, фаол ёшлар ўз касбининг мутахасислари, оммавий ахборот воситаларини ўзида жамлаган ишчи гуруҳ аъзолари 16 май кунидан анжуманни юқори савияда ташкил этиш чораларини бошлаб юборишган эди.

Тадбир иштирокчиларини Қарши шаҳридаги замонави вокзалда тантанали кутиб олинди.

Шундан сўнг Сардорлар автобуслар карвонида Шаҳрисабз шаҳридаги Амир Темур ҳиёбонига ташриф буюришди. Аштиш лозимки, шу жойда Ўзбекистонда илк маротаба болалар паради бўлиб ўтгани ростаном ҳаяжонли бўлганини болалар юз-кўзидан сезиш қийин эмас эди.

Амир Темур ҳайкали олдига жам бўлган эртамиз эгалари қалбида яна бир карра буюк аждодлар авлоди эканликларини ҳис қилишди.

Тарихий учрашувда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси ўринбосари, “Камалак” болалар ташкилоти раиси Мурод Зуфаров ҳамда вилоят Кенгаши раиси Шомурод Саттаров нутқ сўзлаб, болажонларини самимий қутлаган ҳолда барчани фаолликка чорлашди.

Республика “Иттифоқ” сардори Қиличбек Қурбонов: “Бугунги кунда мамлакатимиздаги умумтаълим мактабларида жами 2 млн га яқин Сардорлар фаолият олиб боришмоқда! Биз Сардорларнинг асосий вазифамиз аъло ўқиш, яратилган шарт-шароитлардан унумли фойдаланиш ҳамда энг муҳими Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ишончларини оқлашимиз керак! Бу йўлда барчангизга омад ёр бўлсин!” деб ўз тенгдошларини руҳлантирди!

Дадиллик, юксак ишонч ва катта марраларни кўзлаган Сардорлар “Лочин” оромгоҳига йўл олишди! 800 нафарга яқин Сардорлар мазкур оромгоҳда тантанали тарзда кутуб олингани барчага қувонч улашди!

Қувноқ саргузаштларга бой оромгоҳ 20 май куни барча иштирокчилар, давлат ва нодавлат ташкилот вакиллари, ОАВ вакиллари иштирокида тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Юқори савияда ташкил этилган оромгоҳнинг очилиш маросимини М.Зуфаров очиб берди ҳамда оромгоҳ ишига омад тилади.

Анжуман доирасида Сардорлар Кенгаши аъзолари учун тажрибали тренерлар томонидан Республика ўқув-семинари ҳамда “Энг намунали ҳудудий Сардорлар кенгаши” танлови, маданий дастурлар, спорт мусобақалари, турли тўгараклар ҳамда болаларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга хизмат қиладиган беллашувлар ташкил этиш белгиланган. Эслатиб ўтамиз “Лочин” оромгоҳида ташкил этилаётган мазкур Анжуман
24 май кунига қадар давом этади.

Ҳожиакбар ПАТТАЕВ

Анжуман Медиа гуруҳи аъзоси

    Бошқа янгиликлар