1

Тошкент шаҳрида "Умид ниҳоллари – 2018" мусобақаси якунланди

СПОРТ 21.05.2018, 17:00
Тошкент шаҳрида "Умид ниҳоллари – 2018" мусобақаси якунланди

Пойтахтимизда “Умид ниҳоллари – 2018” спорт ўйинларининг финал босқичи ёшлик ва спорт байрами сифатида ўтказилди.

Мусобақалар спортнинг 21 тури – бадиий гимнастика, бадминтон, баскетбол, бокс, волейбол, дзюдо, енгил атлетика, оғир атлетика, спорт гимнастикаси, стол тенниси, сузиш, таэквондо, футбол, шахмат, эркин ва юнон-рум кураши, қўл тўпи, кураш, турон, белбоғли кураш, ўзбек жанг санъати бўйича ўтказилди. Эътиборли жиҳати, мусобақада ўқувчилар асосан Олимпиада дастуридан жой олган спорт турлари билан бир қаторда миллий спорт турларимиз бўйича ўз маҳоратини намойиш этди.

Ҳаяжонли, орзиқиб кутилган дақиқалар келди. “Умид ниҳоллари – 2018” спорт ўйинларининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлди. Чилонзор тумани жамоаси биринчи ўринга сазовор бўлди ва Президентимиз совғаси – “Дамас” автомобили билан тақдирланди. Юнусобод тумани вакиллари иккинчи, Миробод тумани спортчи ёшлари учинчи ўринни эгаллади.

Жаҳон ва қитъа чемпионлари ҳамда совриндорларининг кўргазмали чиқишлари, санъат намояндалари ижросидаги қўшиқ ва рақсларда Ўзбекистон ёшларига хос интилиш, ғайрат-шижоат, жўшқинлик ва нафосат намоён бўлди.З. Қосимова - Қашқадарё вилояти

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1