1

“Жаҳон хотираси” дастурида “Хива хонлиги архив ҳужжатлари” учинчи ўринга муносиб кўрилди

ЖАМИЯТ 22.05.2018, 11:53
 “Жаҳон хотираси” дастурида “Хива хонлиги архив ҳужжатлари” учинчи ўринга муносиб кўрилди

ЮНЕСКОнинг “Жаҳон хотираси” дастури мукофоти Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архивида сақланаётган “Хива хонлиги архив ҳужжатлари” номли фонд ҳужжатлари учун топширилади.

Ўтган йилнинг 24-27 октябрь кунлари Парижда ”Жаҳон хотираси” ЮНЕСКО дастури бўйича халқаро қўмитанинг навбатдаги мажлисига Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архивида сақланаётган “Хива хонлиги архив ҳужжатлари” номли фонд ҳужжатлари тақдим этилган эди.

Ҳужжатларнинг аслийлиги ва халқаро аҳамиятга эга эканлигини инобатга олган ҳолда ЮНЕСКОда номзодномалар кўриб чиқилди. Унда дунё мамлакатларидан 78 та номзод мазкур рўйхатга киритилди. Шу тариқа “Жаҳон хотираси” халқаро рўйхатига киритиш мақсадида тақдим этилган 78дан ортиқ ўзига хос тарихга эга мамлакатлар қаторида “Хива хонлиги архив ҳужжатлари” номзодномаси ЮНЕСКО дастури бўйича халқаро қўмитанинг навбатдаги мажлисида учинчи ўринни олиб, халқаро сертификат билан тақдирланди.

Бугун ушбу мукофотни топшириш маросими бўлиб ўтади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1