1

“Газчилар” фуқароларни яна чув туширмоқчи бўлишди, аммо...

ЖАМИЯТ 22.05.2018, 12:23
“Газчилар” фуқароларни яна чув туширмоқчи бўлишди, аммо...

Хоразм вилояти Урганч туман Чаккашоликор қишлоғида яшовчи фуқаро Умида Ортиқова юртимиз равнақи, жамиятимиз ривожи, турмушимиз фаровонлиги учун барча тўловларни ўз вақтида тўлаб келади.

Аммо “Урганчтумангаз” таъминоти ходимлари томонидан фуқаро хонадонига ортиқча 7876 метр куб кўрсаткич юклатилган ва бундан асоссиз 1 миллион 989 минг 283 сўм қарздорлик ва унга 187 000 сўм пеня ҳисоблангани ҳақидаги хабардан сўнг, у бу масалага ечим топиш мақсадида кўплаб ташкилотларга мурожаат қилиб кўрди. Улардан ҳеч наф бўлмагач, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг туман бўлимига ҳуқуқларини ҳимоя қилишни сўраб мурожаат қилган.

Олиб борилган суриштирувларда туман Мажбурий ижро бюроси мутахассислари ҳам иштирок этди. Ўрганишлар натижасида маълум бўлишича, фуқарога нисбатан асоссиз қарздорлик кўрсатилган. Қайта ҳисоб-китоблардан сўнг, фуқаронинг ҳуқуқлари тикланди.

Бу сўнгги вақтларда юртимизнинг барча жойларида бўлаётган муаммоларнинг кичик бир мисоли. Аҳоли фаровонлиги учун қулай шарт-шароитлар яратилаётган бугунги даврда, фуқароларни овора қилиш, ўз хатоси учун уларнинг саломатлиги, иқтисодига зиён бериш каби иллатлар кўзга ташланмоқда.

Мутасадди ташкилотларда фаолият юритаётган масъулларга айтар сўзимиз – Эътиборли бўлинг, сизнинг бефарқлигингиз ёки нотўғри хатти-ҳаракатингиз бошқаларга зиён келтирмасин!

Ўз.А

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1