1

Оҳангаронда топилган мамонт архидискодонларга тегишли экани тасдиқланди

ЖАМИЯТ 23.07.2014, 14:54
Оҳангаронда топилган мамонт архидискодонларга тегишли экани тасдиқланди

Ўтган йили Оҳангарон туманининг Овжазсой қишлоғида топилган улкан жонивор Тошкентдаги Геология музейида сақланмоқда.

“Халқ сўзи” газетасининг хабар қилишича, мазкур ноёб топилма устида олиб борилган илмий тадқиқотлар давомида у чиндан ҳам мамонтлар ўтмишдошлари — архидискодонларга тегишли экани тасдиқланган. 

“Айни пайтда Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Геология музейи геолог-палеонтологлари томонидан топилманинг айнан қайси даврларга оидлигини аниқлаш устида иш олиб борилмоқда”, дейилади хабарда. Дастлабки хулосаларга кўра, унинг ёши тахминан 1,2-1,8 миллион йилга тенг бўлиши мумкин.

“Илмий тадқиқотлар баробарида, топилмани имкон қадар асл ҳолига келтириш ва яхши сақланиши учун махсус ишлов беришга ҳаракат қилаяпмиз”, — дейди музей директори Аҳмаджон Аҳмедшоев.

Эслатиб ўтамиз,  музей ташриф буюрувчилари экспонатни жорий йил охирларида томоша қилишлари мумкин бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1