АсосийDunyo

Африканинг 4 та мамлакат армияси “Боко Харам”га қарши курашади

Африканинг 4 та мамлакати “Боко Харам” радикал гуруҳига қарши курашиш учун махсус харбий бўлинма тузишга келишиб олишди. Бу ҳақда “Рейтер” агентлигига таяниб “РИА Новости” хабар бермоқда.

Келишувга кўра, Нигерия, Нигер, Чад ва Камерун мамлакатлари 700 нафардан харбийларни жалб қилишади.

“Ушбу қадам офаатни енгиш учун барчасига тайёр эканлигимизни билдиради”,-дейди Нигер мудофаа вазири Кариджо Махамаду. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар