1

14 нафар юртдошимизга фуқаролик паспортлари топширилди

ЖАМИЯТ 24.05.2018, 11:33
14 нафар юртдошимизга фуқаролик паспортлари топширилди

Гулистонда Президентимиз фармони билан бир гуруҳ юртдошларимизга Ўзбекистон фуқаролигини тасдиқловчи паспортлар топширилди.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги масъуллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатлари қонун билан кафолатлаб қўйилгани, ҳар бир фуқарога бериладиган паспорт Ўзбекистон Республикасининг мулки бўлиб, унинг эгаси давлат муҳофазасида экани алоҳида таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш бахтига муяссар бўлганлар орасида 1973 йилда Тожикистон Республикасида туғилган, миллати ўзбек Маҳбуба Муртазоқулова ҳам бор.

– Гулистондаги вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази реанимация бўлими врач-лаборанти лавозимида ишлайман, – дейди М.Муртазоқулова. – Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқароси бўлганимдан беҳад бахтиёрман. Мана, қўлимда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспорти! Тақдиримдан айланай, орзуим ушалди.

– 1990 йили Тожикистон Республикасида туғилганман, миллатим ўзбек, маълумотим олий, Сардоба тумани тиббиёт бирлашмасида анестезиолог-реаниматолог бўлиб ишлайман, – дейди Сардоба тумани "Зомин" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Акбар Бегматов. – Президентимиз жорий йил 13 апрель куни вилоятимизга ташрифи якунига бағишланган видеоселектор йиғилишида мен ҳам тумандаги студиядан туриб, ўз дардимни айтган эдим. Шу куннинг ўзида масала ҳал қилиниб, мана, бугун Ўзбекистон Республикаси фуқароси, деган шарафли номга ва паспортга эга бўлиб турибман. Бу ҳужжат орзуларим рўёби бўлиш билан бирга, катта масъулият ҳам юклайди.

Тадбирда Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев сўзга чиқди.

ЎзА

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1