1

Республикамиз бўйлаб “Китоб байрами” бўлиб ўтмоқда

ЖАМИЯТ 24.05.2018, 14:57
Республикамиз бўйлаб “Китоб байрами” бўлиб ўтмоқда

Ушбу тадбир Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълими, Маданият вазирликлари, Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 майдаги йиғилиш баёнида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА) томонидан 2018 йил 24-25 май кунлари “Китобхонлик маданиятини юксалтириш – буюк мақсадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир” шиори остида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари ҳамда Тошкент шаҳрида Республика “Китоб байрами” ўтказилмоқда.

Икки кун давомида бўлиб ўтадиган тадбир доирасида пойтахт марказидаги Сайилгоҳ кўчасида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар марказларида 100дан зиёд нашриётлар, ижодий уйлар, матбаа корхоналари ҳамда китоб савдоси ташкилотлари томонидан китоб ва китоб маҳсулотлари кўргазмалари ташкил этилмоқда.

ЎзА

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1