1

Гулистонда 372 нафар фуқаро иш билан таъминланди

ЖАМИЯТ 25.05.2018, 08:15
Гулистонда 372 нафар фуқаро иш билан таъминланди

Гулистонда ўтказилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида 372 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланма берилди.

Вақтинча ишсизлар, жумладан, хотин-қизлар, битирувчилар, уюшмаган ёшлар, Қуролли Кучлардан захирага бўшатилган ва жазони ўташ муассасаларидан озод этилган шахслар ҳамда алимент тўловчи фуқаролар таклиф этилган тадбирда вилоятдаги 125 корхона ва ташкилот 4 мингдан зиёд бўш иш ўрни билан иштирок этди.

– 2010 йили университетни битириб, шундан буён Ширин энергетика касб-ҳунар коллежида ишлаётган эдим, – дейди боёвутлик А.Шукуров. – Жорий йилнинг 1 июлидан штат қисқартирилиши тўғрисидаги хабарномани олгач, бугун ўтказилаётган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасига келдим. Менга Ширин шаҳридаги “Фарход” ГЭС унитар корхонасига ишга йўлланма берилди. Ниҳоят, ўз мутахассислигим бўйича ишга жойлашадиган бўлдим.

Ярмаркада фуқароларга меҳнат қонунчилигига биноан белгиланган кафолат ва имтиёзлар юзасидан тушунча ва маслаҳатлар берилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1