Бу жой Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек парки, яъни собиқ Тельман парки ўрнидир. Бу ҳақда паркнинг Facebook'даги саҳифасида маълум қилинди. Ҳудудни реконструкция қилиш давомида аҳолининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қолдирган барча истак ва таклифлари инобатга олинган.
Аксарият 1934 йилда очилган паркнинг тарихи ва муҳити сақланиб қолиши истагини билдирган. Шу билан бирга, маълум қилинишича, паркнинг йиллар давомида яроқсиз аҳволга келган барча коммуникациялари, ирригацион тизимлари, электрификацияси, автосуғориш тизимлари тўлиқ янгиланган.






