АсосийJamiyat

Самарқандда автотранспорт воситасини олиб қочиш жинояти кўпайган

'Самарқандда автотранспорт воситасини олиб қочиш жинояти кўпайган'ning rasmi

Йилнинг биринчи чорагида вилоятда 6 та автотранспорт воситасини олиб қочиш ҳолати қайд этилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан биттага кўпдир. Ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари эса 30,3 фоиз (10 та)га кўпайган.

Бу маълумотлар халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг вилоят ҳудудида 2018 йил уч ойи давомида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, унинг сабабларини бартараф этиш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборотида баён этилган, деб ёзади ЎзА.

Шунингдек, ахборотда ёзилишича, йилнинг биринчи чорагида вилоятда умумий жиноятчилик 34 фоиз (427 та)га, жиноят қидирув соҳасидаги жиноятлар 36 фоиз (300 та)га камайган. Жумладан, қасддан одам ўлдириш 35,3 фоиз (6 та)га, номусга тегиш 85,7 фоиз (6 та)га, безорилик 64,3 фоиз (9 та)га, қасддан баданга енгил тан жароҳати етказиш 73,3 фоиз (74 та)га камайишига эришилган. Профилактика тадбирлари туфайли вилоятдаги 1086 та маҳалланинг 732 тасида жиноят содир этилишига йўл қўйилмади.

Шу билан бирга айрим ҳудудларда жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида камчиликларга йўл қўйилгани қайд этилди. Оқибатда Самарқанд шаҳри ва Пастдарғом туманида қотиллик жинояти 1 тадан кўпайган.

    Бошқа янгиликлар