АсосийJamiyat

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” учта шаҳарга қатновлар сонини оширди

'“Ўзбекистон ҳаво йўллари” учта шаҳарга қатновлар сонини оширди  'ning rasmi

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК бир нечта шаҳарларга қатновлар сонини оширди. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, 4 июндан бошлаб, Тошкент-Бишкек-Тошкент йўналишида қатновлар сонини оширади. Учинчи мунтазам қатнов душанба кунлари қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади (маҳаллий вақт):

Душанба: HY -779 Тошкент 06:55 – Бишкек 09:10

Душанба: HY -780 Бишкек 10:30 – Тошкент 10:50

18 июндан бошлаб, Тошкент-Ростов-Дон-Тошкент йўналишида қатновлар сони ошади. Қўшимча қатнов душанба кунлари қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади (маҳаллий вақт):

Душанба: HY-647 Тошкент 14:20 – Ростов-Дон 16:10

Душанба: HY -648 Ростов-Дон 18:10 – Тошкент 23:40

19 июндан бошлаб, Тошкент-Минеральние-Води-Тошкент йўналишида қатновлар сони ошади. Қўшимча қатнов сешанба кунлари қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади (маҳаллий вақт):

Сешанба: HY -645 Тошкент 09:00 – Минеральние-Води 10:30

Сешанба: HY -646 Минеральние-Води 12:30 – Тошкент 17:35

Барча қатновлар Airbus-320 замонавий ҳаво лайнерларида амалга оширилади.

    Бошқа янгиликлар