АсосийJamiyat

Тошкент шаҳрида иккита автобус йўналиши ёпилди

'Тошкент шаҳрида иккита автобус йўналиши ёпилди 'ning rasmi

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг барча турдаги йўловчи транспортини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаментининг буйруғи билан 7А (Тошкент вокзали – Нурафшон кўчаси) ва 7Б (Тошкент вокзали – Нурафшон кўчаси) автобус йўналишлари ёпилди, деб хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.

Шунингдек, шаҳар ҳокимлигининг барча турдаги йўловчи транспортини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаментининг буйруғи билан 151-сонли автобус йўналиши ўзгартирилди. Энди у «Чилонзор буюм бозори – Юнусобод 19-даҳаси бекати» йўналишида қатнайди. Йўналишнинг белгиланган иш вақти: 6:00 - 21:00.

Бундан ташқари, Яккасарой туманидаги Ш.Руставели ва Муқимий кўчалари чорраҳасидаги йўл ўтказгич реконструкция қилинаётгани туфайли, 32, 132 ва 135-автобусларнинг йўналишлари вақтинчалик ўзгартирилган.

    Бошқа янгиликлар