Президент матбуот котиби Комил Алламжонов facebook’даги саҳифасида мактаб даврини ёдга олди.
"Барча болаларни, айниқса, уларнинг ота-оналарини ёзги таътил билан табриклайман. Мактаб мени тарбиялади, чиниқтирди, характеримни шакллантирди, синовлардан ўтишни ўргатди. Бунинг учун миннатдорман. Мактабдош дўстларим, ўша даврдаги қўшиқлар, қилган шўхликларимизни ҳозиргача қўмсайман".

Комил Алламжонов, 134- ўрта мактаб 5-"а" синф ўқувчиси, синфдошлар даврасида.






