Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида уч йил олдин трактор ўғирлаган шахс қўлга олинди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
“2015 йил 26 апрель куни «Ego Agro Product» фермер хўжалиги раҳбари А.Г. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2015 йи 25 апрелга ўтар кечаси номаълум шахс шу фермер хўжалиги даласидан ТТЗ-75 J “New Holland-U” русумли тракторини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Ангрен шаҳрида яшовчи, А.Э. содир этганлиги аниқланиб ушланди ва ундан далилий ашё сифатида трактор олинди”, — дейилган хабарда.