АсосийJamiyat

Фарғона вилоятида махсус жиҳозланган "Дамас"лар иш бошлади

'Фарғона вилоятида махсус жиҳозланган "Дамас"лар иш бошлади'ning rasmi

Фарғона вилоятидаги шаҳар ва туман халқ таълими бўлимларига махсус жиҳозланган “Дамас” автомашиналари тантанали топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 21 августдаги “Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори асосида шаҳар ва туман халқ таълими бўлимларида ҳам янги ихтисослаштирилган таъмирлаш-эксплуатация бўлимлари ташкил этилди.

5 (1).JPG

Мазкур бўлим бино ва иншоотларни тегишлича эксплуатация қилиш, сув, электр энергияси, газдан тежамкорлик билан фойдаланиш, уларни ҳисобга олиш асбоб-ускуналари ҳолатини мониторинг қилиш каби бир қатор ишлар билан шуғулланади. Айни кунларда таъмирлаш-эксплуатация бўлимлари махсус жиҳозланган автомашиналар билан таъминланмоқда. Шаҳар ва туман халқ таълими бўлимларига топширилган 36 “Дамас” автомашинаси ҳам ана шу ишларнинг узвий давомидир.

7 (1).JPG

– Вилоятда 916 умумтаълим мактаби бор, – дейди вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи М.Турдиматов. – Махсус жиҳозланган автомашиналар таълим масканларимизга сифатли хизмат кўрсатишда муҳим аҳамиятга эга. Мобиль ҳаракатдаги таъмирлаш-эксплуатация хизмати энг чекка ҳудуддаги мактабга ҳам бориб, амалий ёрдам беради.

10.JPG

    Бошқа янгиликлар