АсосийJamiyat

Жиззахда сел офати билан курашиш чоғида ҳалок бўлган ДХХ ходими «Жасорат» медали билан тақдирланди

'Жиззахда сел офати билан курашиш чоғида ҳалок бўлган ДХХ ходими «Жасорат» медали билан тақдирланди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбийларини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонни имзолади, деб хабар бермоқда «Халқ сўзи».

Фармонга кўра, ҳарбий бурчини адо этишда ҳамда табиий офат давомида одамлар ҳаётини сақлаб қолишда кўрсатган мардлик ва жасорати учун Ўразолиев Шохрухбек Норжигит ўғли (вафотидан кейин) ҳамда Мухидинов Бобиржон Насирдинович (Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари чегара пости бошлиғининг ўринбосари) «Жасорат» медали билан мукофотландилар.

Шохрухбек Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари мутахассис-гранатомётчиси эди.

    Бошқа янгиликлар