Халқаро Пресс клуб раҳбари Шерзод Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетига ректор этиб тайинланди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" нашри хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинганди.






