Аралаш қоидалар бўйича америкалик машҳур спортчи Жефф Монсон Россия паспортига эга бўлди.
Яқинда профессионал спортчилик фаолиятини якунлаган Монсон тез орада Россияда болалар спортини ривожлантириш мақсадида иш бошламоқчи. Айнан шу сабаб у Россия фуқаролигини олди, деб ёзади Оламспорт нашри.
“1971 йилнинг 18 январь куни АҚШда дунёга келган Монсон Жеффри Уильямсга Россия Федерацияси фуқароси мақоми берилсин”, - дейилади Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин томонидан имзоланган Қарорда.
РФ Президенти Қарори кеча имзоланганди. Бугун эса бу ҳақдаги меъёрий ҳужжат Давлат порталида эълон қилинди.







