АсосийJamiyat

Одил Аҳмедов байрамолди болажонларга қувонч улашди (фото)

'Одил Аҳмедов байрамолди болажонларга қувонч улашди (фото)'ning rasmi

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан пойтахтимиздаги Учтепа туманида жойлашган 431-сонли Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб байрам тадбири ўтказилди.

Мазкур муассасада руҳий ва ақлий ривожланишида нуқсони бўлган 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар таълим олишади.

1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ташкил қилинган мусиқий спорт байрами тадбирида ЎФА Мухлислар билан ишлаш ва спорт тадбирларини ташкил қилиш бўлими бошлиғи Фазлиддин Ҳожимуҳамедов ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов иштирок этишди.

Одил Аҳмедов болалар билан турли футбол машқлари ва қизиқарли конкурслар ўтказиб, болажонларга қувонч улашди. Тадбир давомида муассаса тарбияланувчиларига Ўзбекистон футбол ассоциациясининг совғалари топширилди.

Ўз ўрнида 431-сонли Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси мудираси Мусаева Дилноза Мирзохидовна Ўзбекистон футбол ассоциациясига миннатдорчилик билдириб, келгусида яна шундай тадбирларда қатнашишга таклиф қилди.

Бошқа янгиликлар