АсосийJamiyat

Ўзбекистонда ташкил қилинган ижтимоий тармоқлардан бири ўз фаолиятини тўхтатади

'Ўзбекистонда ташкил қилинган ижтимоий тармоқлардан бири ўз фаолиятини тўхтатади'ning rasmi

Жорий йилнинг 3 июнидан Muloqot.uz ижтимоий тармоғи ўз фаолиятини тўхтатади. Бу ҳақда маъмурият тармоқдан рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларни бу ҳақда огоҳлантирган.

«Ассалому алайкум ҳурматли фойдаланувчи. Сизга Muloqot.uz ижтимоий тармоғи ўз фаолиятини вақтинча тўхтатиши ҳақида маълум қиламиз. Muloqot.uz ишининг тўхтатилиши 2018 йил 3 июндан амалга оширилади. Шахсий профилингиздаги керакли маълумотларни (фото, видео, ёзишмалар, контактлар рўйхати, мусиқа ва ҳок.) олиб қўйиш бўйича тегишли чоралар кўришингизни сўраймиз. Сайт маъмурияти «Muloqot.uz» лойиҳасидаги фаол иштирокингиз учун миннатдорчилик билдиради», деб ёзилади тармоқдаги мурожаатда.

Маълумот учун, Muloqot.uz ижтимоий тармоғи «Simple Networking Solutions» МЧЖ томонидан ташкил қилинганди.

    Бошқа янгиликлар