1

Ўқишга киргазиб қўйишни ваъда берган коллеж директори ушланди

ЖИНОЯТ 31.05.2018, 16:47
Ўқишга киргазиб қўйишни ваъда берган коллеж директори ушланди

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Жиноят қидирув бошқармаси Иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими хабарига кўра, Тошкент аграр университетининг собиқ ходими, хозирда касб-ҳунар коллежларидан бирининг директори ҳамда ушбу университетнинг 2-курс талабаси 6 минг АҚШ доллари эвазига олий таълим муассасасига ўқишга киришга таклиф қилаётгани аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбир натижасида гумондорлардан бири талаб қилинган сумманинг ярмини олаётган вақтда жиноят устида қўлга олинди.

Айбланувчининг кўрсатмаларига асосан иккинчи гумондор ҳам Юнусобод туман прокуратураси томонидан мазкур ҳолат юзасидан тўпланган далилий маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 ва 211 моддалари билан жиноий иши қўзғатилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1