1

​Халқ таълими бўлими ходимининг фирибгарлиги ошкор этилди

ЖИНОЯТ 01.06.2018, 16:15
​Халқ таълими бўлими ходимининг фирибгарлиги ошкор этилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармасидан хабар берилишча, жорий йилнинг 29 май куни ИИВга мурожаат қилган фуқаронинг аризаси юзасидан Вазирлик Жиноят қидирув бош бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Сирғали тумани Халқ таълими бўлими ходими М.Б. Сирғали туманининг 7-мавзесидаги 1-уй олдида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқародан ўзи масъул бўлган туман ҳудудидан жами 120 млн. сўмлик капитал таъмирлаш иш ҳажмини ҳал қилиб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтда далилий ашёлар билан ушланди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 ва 28, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1