Пул эвазига туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани тайёрлаб беришни ваъда қилган шифокор қўлга олинди

ЖИНОЯТ 02.06.2018, 13:39
Пул эвазига туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани тайёрлаб беришни ваъда қилган шифокор қўлга олинди

Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси, Жиноят қидирув бошқармаси, Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Бухоро шаҳрида ўтказилган тезкор-тадбирлар давомида, уй шароитида туғилган бола учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома тайёрлаб беришни ваъда қилиб, фуқародан 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилган врач-гинеколог қўлга олинди.

Когон шаҳрида яшовчи фуқаро, Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи номига ариза орқали мурожаат қилиб, Бухоро шаҳридаги 7-сонли поликлиникада врач-гинеколог вазифасида ишловчи “Зилола” имли аёл унинг қорнидаги ҳомиласини уй шароитида туғдирганлигини, бунинг эвазига 400 АҚШ доллари олганлигини, ҳозирда боласининг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси йўқлиги сабабли унга вилоят Тиббиёт Бирлашмасида ишловчи танишлари орқали гувоҳнома тайёрлаб бериши мумкинлигини, бунинг учун эса, 300 АҚШ доллари беришини талаб қилаётганлигини билдириб, ушбу аёлга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тадбирлар нитажасида, 1981 йилда Бухоро шаҳрида туғилган, муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 114-моддасида кўрсатилган жиноятни содир қилганлиги учун судланган, Бухоро шаҳридаги 7-сонли оилавий поликлиникада акушер-гинеколог врач вазифасида ишловчи З.О. 300 АҚШ долларни олаётган вақтида қўлга олинди.

Шунингдек, тиббиёт тирлашмасида оператор вазифасида ишлаб келаётган, 1994 йилда Когон туманида туғилган М. А. ҳам ўзининг жиноий шериги З. О.дан ушбу пулларни олаётган вақтида қўлга олинган.

Эндиликда ўзларининг қинғир “фаолият”лари билан эгнидаги оқ халатига қора доғларни туширган бу иккала ҳамтовоқ аёллар қилмишларига яраша қонун олдида жавоб беришлари тайин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1