Якшанба куни Хитойнинг Юньнань провинциясида содир бўлган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 589 нафарга етди. Бу ҳақда ХХРнинг фуқаролик маъмурияти вазирлигига таяниб “РИА Новости” хабар бермоқда.
Вазирликнинг хабарига кўра, зилзила оқибатида бир миллиондан ортиқ киши зарар кўрган. Жароҳатланганлар сони 2400 киши бўлса, офат содир бўлган ҳудуддан 240 минг киши эвакуация қилинган. Зилзила оқибатида ўн минглаб уйлар вайрон бўлди.
Магнитуда шкаласи бўйича кучи 6,5 баллга тенг бўлган зилзила якшанба куни Юньнань провинциясида содир бўлди. Ер силкиниши маҳаллий вақт билан 16:30 да кузатилди.





