Бир қанча вақт муқаддам «facebook»даги «Maslahat.uz» гуруҳи «Ақида Ҳанум» исмли фойдаланувчи Чорсудаги Кўкалдош мадрасаси ёнида тиланчилик қилаётган аёл муаммосини кўтариб чиқган эди.
Узининг тўрт нафар боласи билан Жиззах вилоятининг Пахтакор туманидан келган Шоҳида исмли аёл тиланчилик билан пул топишга мажбур. Болаларнинг энг каттаси — 9-11 ёшларда бўлса, энг кичкинаси эмизикли гўдак.
Пост муаллифи ушбу муаммони кўтариб чиққан, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама этилди. Ва табиийки, бу мутасаддилар эътиборидан ҳам четда қолмади.
Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси тез орада ушбу муаммога эътибор қаратди ва бир неча кун ичида унга ечим топилди.
Аёл Жиззах вилоятининг Пахтакор туманига олиб борилди. Ҳокимлик кўмагида уй-жой, иш ҳамда ёрдам пули билан таъминланди.








