АсосийJamiyat

Самарқандлик тадбиркор маҳалладошларига текинга нон тарқатмоқда

'Самарқандлик тадбиркор маҳалладошларига текинга нон тарқатмоқда'ning rasmi

Самарқанд шаҳридаги «Мулиён» маҳалласида яшовчи тадбиркор ҳафтада бир марта маҳалладошларига 700-800 та нон тарқатиб келмоқда.

«Самаркандский вестник» нашрининг ёзишича, уни ҳар жума 30-умумтаълим мактаби ёнида кўриш мумкин. 23 ёшли Самар тадбиркорлик билан шуғулланади, цехида нон маҳсулотлари тайёрлайди.

"Ўзидан бошқани ўйламайдиган ва бошқаларга беғараз ёрдам беришни истамайдиган одамлар менга ёқмайди”, дейди Самар. “Савоб қилганда инсоннинг ўзи ўзгаради, у янада яхши одамга айланади. Эзгу ишларни кейинга қолдириш керакмас, ҳар бир киши бошқага кўмаклашиб дунёни яхши томонга ўзгартириши мумкин. Бунинг турли амаллари бор. Масалан, бинодан чиқаётганда кимгадир эшикни очиб бериш, дўкондаги навбатда кимнидир олдинга ўтказиб юбориш, дўстга совға йўллаш, автобус ёки трамвайда жой бериш мумкин ва ҳоказо. Менимча, бошқаларга ёрдам берганда, ҳаёт янада яхшиланади”, - дейди тадбиркор.

    Бошқа янгиликлар