АсосийJamiyat

Самарқандда ўқувчилар ўртасида биринчи халқаро олимпиада ўтказилади

'Самарқандда ўқувчилар ўртасида биринчи  халқаро олимпиада ўтказилади'ning rasmi

19−23 июнь кунлари мактабларнинг 10−11-синф ўқувчилари ўртасида физика ва астрономия бўйича Мирзо Улуғбек номидаги биринчи халқаро олимпиада ўтказилади.

Иштирокчи давлатлардан олти нафардан (физикадан уч, астрономиядан уч нафардан) иштирокчининг қатнашиши режалаштирилган. Олимпиада икки босқичда ўтказилади — назарий ва экспериментал.

Ҳакамлар ҳайъати МДҲ давлатлари ўқитувчи-профессор жамоалари ва ўзбекистонлик олимлардан таркиб топади.

Ўзбекистонлик олимпиада ғолиблари мамлакатдаги олий таълим муассасаларига имтиёзли асосда ўқишга қабул қилинади.

Мазкур халқаро олимпиадани ҳар икки йилда ўтказиш режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар